Хусусий мулк қонун ва суднинг кафолатли ҳимоясида бўлиши зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда баён қилди.
Президент давлат органлари тарафидан хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш амалиётини бекор қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бу қоида қонунчиликда белгилаб қўйилади.
«Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгилаш зарур», — дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу талабларга риоя этилиши юзасидан масъулият жойлардаги раҳбарлар зиммасига юкланади.
«Бир нарсани билинглар – сармоя киритаётган инвестор биринчи навбатда ўз ҳуқуқлари суд орқали кафолатли ҳимоя қилинишига эътибор...